Шри-Ланка ҳукумати террактдан сўнг бир қатор шаҳарларда жорий этилган коммендантлик соатини бекор қилди, деб хабар берди «Эхо Москви».
Қайд этилишича, камида учта аҳоли пунктларида фавқулодда вазият тартиби тугатилган.
Мамлакат тарихида энг йирик бўлган бир қатор террактлар 21 апрель куни юз берган эди. Портлашлар, шу жумладан пасха байрами нишонланаётган черковлар ва меҳмонхоналарда ҳам содир бўлган.
Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, ҳалок бўлганлар сони тахминан 250 кишини ташкил этган.
Изоҳ (0)