• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда вилоят ИИБнинг «Ситуацион марказ»и ишга тушди (фоторепортаж)

    Самарқанд шаҳрида вилоят ички ишлар бошқармасининг янги ташкил этилган хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда «Ситуацион марказ» учун бунёд этилган бино фойдаланишга топширилди. Тадбирда Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, улар иш самарадорлигини оширишга қаратилган фармон ва қарорлари ҳамда 2018 йил 17–18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида қурилган бинода замон талабларига мос шарт-шароит ва имкониятлар яратилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жумладан, «Ситуацион марказ» тўлиқ замонавий техникалар билан жиҳозланган, 900 терабайт ҳажмга эга 2 дона сервер харид қилинган. Айни пайтда Самарқанд шаҳрида мавжуд 4 мингдан ортиқ видео узатув камераларининг 1100 дан зиёди геоинформацион тизимига тўғридан-тўғри уланган. Шунингдек, содир этилган жиноятни иссиқ изидан очиш мақсадида профилактик ҳисобда турган шахслар тўғрисидаги маълумотлар киритилган. Жумладан, муқаддам судланганлар, спиртли ичимликка ружу қўйганлар, нотинч оилалар, руҳий касаллар ва бошқа турдаги профилактик ҳисобда турувчи шахслар тўғрисида маълумотлар киритилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Самарқанд шаҳрининг геоинформацион харитаси орқали ҳар бир маҳалладаги хонадонлар, таълим муассасалари ва бошқа объектлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолати ҳақида зарур маълумотларга эга бўлиш мумкин. Марказда вилоят ички ишлар бошқармасининг тегишли соҳавий хизматлари ходимларининг доимий навбатчилиги йўлга қўйилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадида синов тариқасида Регистон майдонига SOS тугмаси ўрнатилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    – Бугунги кунларда маҳаллий дастурчиларимиз томонидан яратилган видео тасвир орқали одам юзини аниқлаш тизими интеграция қилиниб, синов тариқасида Темир йўл вокзали, Аэропорт, Регистон майдони, Сиёб бозори, Улуғбек автобекатига ўрнатилиб, назоратга олинган, — дейди Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ширин Норматова. – Бундан ташқари барча соҳавий хизматлар ва фавқулодда тезкор хизматларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган GPS навигатор қурилмаси геоинформацион тизим билан интеграция қилинган. Бу билан содир этилган ҳодисани бартараф этишда куч ва воситаларни тезкор ва тўғри йўналтиришга эришамиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбир давомида иштирокчилар янги бинода яратилган шароит ва ходимларнинг иш фаолияти, Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасининг куч ва воситаларни ягона геоинформацион бошқариш тизими билан яқиндан танишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маросим қатнашчилари Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси маъмурий биноси ҳовлисида ўрнатилган Мотамсаро она ҳайкали ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган хизматчилар ёдгорлик лавҳаси очилишида ҳам иштирок этиб, сафдошларини хотирлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    29.04.2019, 12:41   Изоҳ (0)   12995
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Каттақўрғон ва Паяриқ туманларига янги суд раислари тайинланди

    29.04.2019, 11:52

    Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни қонунийлаштириш бўйича акция якунланишига 2 кун қолди

    29.04.2019, 10:03

    Ўртачирчиқда Бухородан зиёратдан қайтаётган автобус бетон тўсиққа бориб урилди. Автобусда паркентлик 37 нафар ўқувчи бор эди

    29.04.2019, 09:34

    Урганч аэропортида ўзга шахсга тегишли 3 минг долларни олиб ўтиб бераётган йўловчи тўхтатилди

    28.04.2019, 23:00

    Тошкентда «Шараф лентаси»ни улашиш акцияси ўтказилди (фото)

    28.04.2019, 22:30

    Тошкентда Халқаро ёввойи пиёзлар боғи (Тошкент маркази) очилади

    28.04.2019, 21:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    14 август, 09:30

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Путин урушни тўхтатмаса, охири жуда ёмон бўлади” — Трамп

    Дунё | 14 август, 11:00

    “Кейинги 48 соат ҳал қилувчи”: Украина армияси Донбассдаги муҳим шаҳарда қуршовда қолиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:49

    “Манчестер Сити” “Монако” футболчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 14 август, 10:27

    Бир урушдан бошқасига: Ғазодаги фаластинликлар Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:21

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, совғалар “ёмғири”остида қолган Жей Ло, Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади?

    Маданият | 14 август, 10:12

    Ўзбекистонда 15 август куни ҳаво ҳарорати яна пасаяди

    Ўзбекистон | 14 август, 09:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.