Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 35-турида «Реал» «Райо Вальекано»га мағлуб бўлди (0:1).
Бу Мадрид клубининг жорий мавсум Ла Лигадаги 10-мағлубияти бўлди. «Қироллик клуби» сўнгги 2 мавсумдаги мағлубиятларини қўшиб ҳисоблаганда (6 ва 3 тадан мағлубият) ҳам бу сафар кўпроқ мағлуб бўлди.
«Реал» охирги 10 йил ичида битта мавсумнинг ўзида 10 та учрашувда ютқазмаганди. Шунингдек, мадридликлар барча мусобақаларни ҳисоблаганда 16 марта мағлубиятга учради — бу ҳам 2008/09 йилги мавсумдан буён энг ёмон натижа ҳисобланади.
Бу клуб тарихида битта мавсумдаги мағлубиятлар сони бўйича 4-натижанинг такрорланиши бўлди.
Маълумот учун, Мадрид клуби 1984/85 (19), 1995/96 (18), 1998/99 йилги мавсумларда энг кўп мағлуб бўлганди. 2001/02, 2008/09 ва 2018/19 йилги мавсумларда эса 16 тадан учрашувда ютқазганди.
Педро Мартиннинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар беришича, «Реал Мадрид» 2002 йилнинг январь ойидан буён илк марта «Райо Вальекано»га имкониятни бой бериб қўйди. Ўшанда «Райо Вальекано» Испания Кубогида «Реал»ни худди шундай ҳисоб билан ютганди. Таъкидлаш жоиз, икки жамоа қарама-қаршилигининг дастлабки ўйинида мадридликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Агарда Ла Лигадаги баҳсларни ҳисобга олинадиган бўлса, «Райо Вальекано» «Реал Мадрид» устидан охирги марта 1997 йилнинг февраль ойида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)