Англиянинг профессионал футболчилар ассоциацияси талқинига кўра, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди.
24 ёшли хавбек бу йўлда Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»), Бернарду Силва («Манчестер Сити»), Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед»), Деклан Райс («Вест Ҳэм») ва Дэвид Бруксни («Борнмут») ортда қолдирди.
Маълумот учун, соврин 1973/74 йилги мавсумдан буён ўз эгаларига бериб келинади. Аввалги мавсум «Манчестер Сити» вингери Лерой Сане мазкур совринга эга чиққанди.
Аввалроқ «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)