• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Президентнинг Хитойга ташрифи, «Шараф лентаси» ва сувга ботган Тошкентда сув нархининг тўсатдан оширилиши

    Ўтган ҳафтанинг энг муҳим хабарлари тақдимотини бошлаймиз.

    Мамлакатимизда никоҳ ёши тенглаштирилди. Ҳозирга қадар никоҳ ёши қизлар учун 17, йигитлар учун 18 ёш эди. 2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб эса 18 ёшга тўлмаган йигит-қизлар никоҳлана олмайди. Бу президент қарорида белгилаб қўйилди. Сенаторлардан бирининг фикрича, бу оила мустаҳкамлигига хизмат қилади.

    * * *

    Юртимизга оид экзотик хабар. 24 апрель куни Туябўғиз сув омборида қўйдек келадиган балиқ тутилди. Балиқ тортиб кўрилганда унинг оғирлиги 35 килограммни ташкил этди. Уни кўпчилик бир бўлиб тортиб олишган. Ҳозир «Тошкент денгизи» ва атрофидаги каналларда балиқ овлаш яхшиланган.

    * * *

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пекинга келди. Шавкат Мирзиёев 25 апрель куни Пекинда ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристин Лагардни қабул қилди. Пекин шаҳридаги «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида иштирок этиб, нутқ сўзлади. Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси янги биносини кўздан кечирди.

    * * *

    Фото: Telegram / «Эхо Узбекистана»

    Фото: Telegram / «Эхо Узбекистана»

    Апрель ойи юртимизга мўл-кўл ёмғирлари билан келди. «Ўзгидромет»нинг изоҳига кўра, мамлакатимиз осмонида жануб ва шимолдан келган нам ва совуқ оқимлар қўшилиб, кучли жалаларни вужудга келтирган. Нима бўлганда ҳам серёмғир ой айниқса шаҳарликларга озмунча ташвиш туғдирмади. Ёмғир ҳудудларда автомобиллар ҳаракатини қийинлаштирди, шаҳарларни сув босди, дарахтлар автомобиллар устига қулади, темир йўллар ва кўприкларга зарар этди. Тоғли ҳудудларда сел келди. Пойтахт эса Венецияга айланди. Самарқанд ҳам «оби-раҳмат»дан бенасиб қолмади, кўчаларида тошқин бўлди. Ургутнинг ярим миллион аҳолиси ёмғир сабабли электрсиз қолди. Жиззах вилоятидаги Жума қишлоғида кучли сув тошқини кузатилди, инфраструктурага беқиёс зарар етди.

    * * *

    Ўтган ҳафтада пойтахт «Сувсоз» корхонаси нақадар ғалати ишлашини намойиш қилди. Совуқ сув нархининг 24 апрель куни ошганлиги ҳақида 25 апрель куни хабар берди. Аслида 15 кун аввал берилиши керак бўлган хабар бир кун ўтказиб берилгани аҳолида таажжуб ва норозилик уйғотди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳолатга аралашиб, эълон берилгандан сўнг 15 кун ўтгач нарх оширилиши мумкинлигини айтди. Демак, нарх 10 майдан бошлаб оширилиши лозим. Қўмита кўрсатмасига амал қилинмаган тақдирда «Сувсоз»га қонунчилик доирасида чора кўрилади.

    * * *

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    9 май — Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчиларига 7,5 миллион сўмдан пул мукофоти берилиши маълум қилинди. Шунингдек, фахрийлар туғилиб-ўсган кўчасига уларнинг номи берилади. Бу кун нишонланиши аввалидан миллий байроғимиз тасвири туширилган «Шараф лентаси»ни тарқатиш акцияси бошланди.

    * * *

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Жиззах вилоятидаги «Фориш» полигонида Ўзбекистон, Туркия ва Покистон ҳарбийларининг қўшма машғулотлари якунланди. Унда махсус қўшма амалиёт кучлари бўлинмалари томонидан тоғли ҳудудда шартли ноқонуний қуролли гуруҳни разведка қилиш, блоклаш ва йўқ қилиш, вертолёт авиацияси ёрдамида бартараф этиш бўйича вазифалар бажарилди. Экстремал шароитларда яшовчанликни таъминлашда қўл келадиган содда ва унумли механизм намуналари кўрсатиб берилди.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи хабардор бўлинг.

    28.04.2019, 09:57   Изоҳ (0)   75123
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда 23 яшар қиз отасини пичоқлаб қўйди

    28.04.2019, 09:44

    ТИВ Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилиши юзасидан ахборот берди

    28.04.2019, 08:42

    Ўзбекистон Мудофаа вазири ХХР ҳарбий делегациясини қабул қилди

    28.04.2019, 08:23

    Андижон туманига «пичоққа илинадиган раҳбар йўқ»лиги учун вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи муваққат ҳоким бўлди

    27.04.2019, 21:57

    Автомобиль ишлаб чиқарилмайдиган мамлакатларда ҳам Gentra’нинг нархи тахминан 8000 доллар. Нега Ўзбекистонда қиммат?

    27.04.2019, 20:56

    Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим ва Маҳмуд Тоир ЙТҲга учради

    27.04.2019, 19:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Арманистон КХШТдан бутунлай чиқиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 27 июн, 10:15

    “Манчестер Сити” “Ал-Ҳилол”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг чорак финал босқичи жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 27 июн, 10:10

    Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

    Ўзбекистон | 27 июн, 10:02

    Японияда тўққиз кишини ўлдирган “Twitter қотили” қатл этилди

    Дунё | 27 июн, 10:01

    Кўпчилик нотўғри фойдаланиб келган 7 та кундалик буюм

    Маслаҳатлар | 27 июн, 09:50

    Ўзбекистонда алимент тўловларининг энг кам миқдорини қайта кўриб чиқиш таклиф этилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 09:29

    Ғазодаги ҳужумларда 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    Дунё | 27 июн, 09:17

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал Мадрид” ва “Ал-Ҳилол” кейинги босқичга йўл олди (видео)

    Спорт | 27 июн, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.