Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 31-турида «Боруссия Дортмунд» ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо «Шальке»га қарши ўйинда голли узатма берди (2:4).
Бу 19 ёшли футболчининг жорий мавсум Бундеслигадаги 14-голли узатмаси бўлди.
У бу борада кучли бешлик чемпионатларидаги футболчилар орасида етакчига айланиб олди. Санчодан кейинги ўринларда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси, «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар ва «Севилья» хавбеки Пабло Сарабия бормоқда. Уларнинг ҳисобида 13 тадан голли узатма мавжуд.
Бундан ташқари Жейдон Санчо 9 йил ичида Европанинг 5 та етакчи чемпионатларидан бирида тўп суриб, 14 та голга ассистентлик қилган илк инглиз футболчиси бўлди.
Бундан аввал «Челси» собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лемпард 2009/10 йилги мавсумда Премьер лига доирасида 14 та голли пас берганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)