Шу йил 24 апрель куни соат 00.20 да Навоий вилоятида яшовчи Б.И. Howо sinotruk русумли юк машинасида Нарпай тумани, Олтиўғил маҳалласида яшовчи 4 нафар фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.
Воқеа оқибатида 3 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди, бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.
26 апрель куни мазкур ҳодиса ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари У.Шарипов иштирокида Олтиўғил ва Бедан маҳаллалари аҳолиси билан бирга муҳокама этилди. Учрашувда ушбу мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлган омиллар таҳлил этилиб, йўлларда ҳаракатланишда амалдаги қоидаларга қатъий риоя қилиш лозимлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)