Андижон давлат тиббиёт институтида Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларининг иқтидорли ва изланувчан ёш олимлари иштирокида анъанавий Республика илмий-амалий видеоконференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда институт матбуот котиби «Дарё»га хабар берди.
Тиббиётнинг долзарб ва ўта муҳим муаммоларини ҳал этишга қаратилган анжуман талаба ёшлар ўртасида қизғин фикр-мулоҳазалар юритиш, тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорлик қилиш, илмий изланиш ва янгиликларга ошно бўлиш имконини яратди. Анжуман дастуридан 40 дан зиёд тақдимот маърузалари, тўпламдан эса 800 дан ортиқ тезис ўрин олди.
Қамров жиҳатидан ҳар йилгидан кенгроқ ва кўтаринки руҳда ўтган конференцияда энг яхши маъруза эгалари аниқланди. Унга кўра, АDTI талабаси Ш.Абдуллаев 1-ўрин, Тошкент тиббиёт академияси магистранти Ж.Солиев 2-ўрин, Тошкент давлат стоматология институти талабаси Д.Исанова эса 3-ўрин соҳиби бўлди. Шунингдек, «Энг ёш олим», «Энг иқтидорли ёш олим», «Энг яхши мустақил иш» сингари бир қатор номинациялар бўйича ҳам фаол қатнашчилар тақдирланди. Уларга диплом, сертификат ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Изоҳ (0)