Илон Маск Tesla тўлақонли автопилотини тақдим этди, деб хабар берди TJournal.

Фото: AP

Компания раҳбари 2020 йилга келиб бутунлай автомат равишда бошқариладиган автомобиллар учун рухсатнома олишини маълум қилган. Бу ҳақда Илон Маск Tesla Autonomy Day тадбирида айтган.

Хабарда айтилишича, Tesla автопилоти Full Self-Driving (FSD) Hardware 3 3 янги дастурий-қурилмавий таъминот модули ёрдамида ишлайди. Унинг процессори нейрон тармоқлар билан ишлашга мослаштирилган бўлиб, барча тизимлар, жумладан видеокамера ва қувват олиш ҳам нусхалаштирилган.

Янги модулнинг жорий этилиши Tesla машиналарига шосселар ва шаҳар кўчалари бўйлаб А нуқтадан Б нуқтага ҳаракатланиш, шунингдек йўл белгилари, светафорлар, одамлар ва ҳайвонлар, ҳалокатлари ва бошқа объектларни аниқлаш имконини беради.

FSD Hardware 3 3 компаниянинг 2019 йилнинг апрель ойидан бошлаб чиқарилган барча электромобилларига ўрнатилган ва Tesla’нинг ўзи томонидан ишлаб чиқилган чипда ишлайди. Процессорлар ишлаб чиқарилишига Samsung жавобгар бўлиб, улар Техасда тайёрланади.

Илон Маскнинг сўзларига кўра, янги модулнинг исталган қисми ишдан чиққан тақдирда ҳам тўлиқ нусхалаштириш ёрдамида электромобил ишлашда давом этади. Tesla раҳбарининг айтишича, тизимнинг бутунлай издан чиқиши эҳтимоли ҳайдовчи юрак хуружи содир бўлиши эҳтимолидан паст.