«Ливерпуль»нинг афсонавий футболчиси Робби Фаулер «Брисбен Роар» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Австралия клубининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Собиқ ҳужумчи билан 2 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.
«Ушбу саргузаштнинг бошланишини интизорлик билан кутмоқдаман. Бу мен учун янги чақирув ва клуб билан муваффақиятларга эришишга ҳаракат қиламан. Аввалроқ оилам билан Квинслендда яшаганмиз, шунинг учун бу ерга қайтиб келганимдан ва «Брисбен Роар» оиласининг бир қисмига айланганимдан бахтиёрман», — деди Фаулер.Эслатиб ўтамиз, Фаулер «Ливерпуль» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1992 йилда дебют ўйинини ўтказган. 2001 йилга қадар «қизиллар» сафида тўп сурган футболчи кейин «Лидс Юнайтед»га кўчиб ўтади. Бир йил ўтиб «Манчестер Юнайтед» таркибида ўйнайди ва 2006 йилда қадрдон клубига қайтади. 2007 йилда эса «Кардифф Сити»да ўзини синайди. Фаулер 2008 йилни «Блекберн»да ўтказади. Англиялик 2009/11 йиллларда Австралия чемпионатида тўп суради. Кейинчалик эса Таиландга йўл олади.
Маълумот учун, «Брисбен Роар» клуби 26 турдан сўнг А Лига мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)