Ҳонгконг шаҳрида ўтказилаётган пауэрлифтинг бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакили бир йўла учта медалга эга чиқди, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.
Эркаклар ўртасида кечган баҳсларда — 74 кг вазн тоифасида иштирок этган Камрон Ширинов ўтириб туришда 237,5 кг тошни ўзига бўйсундириб олтин медалин қўлга киритди. Ётган ҳолда тошни кўкракдан итаришда 185 кг билан бронза медалини ҳамда тошни ердан узиш баҳсида 237,5 кгни ўзига бўйсундирган Камрон учкураш натижасига кўра 660 кг натижа билан учинчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун, ушбу мусобақада Камрон Шириновдан ташқари Ўзбекистон шарафини Евгений Капралов, Сергей Фотиев ва Константин Хардин ҳимоя қиляпти.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)