Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Шри-Ланкада юз берган бир қатор портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 310 кишига етди, деб хабар берди «РИА Новости».

Фото: EPA

Фото: EPA

Қайд этилишича, яраланганлар сони 480 кишини ташкил этмоқда, 40 дан ортиқ кишининг шахсини аниқлаш имкони бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, портлашлар 21 апрель, якшанба куни Пасха байрами давомида содир бўлган. Терактлар Коломбо шаҳри ва унинг атрофидаги қиммат меҳмонхоналар, шунингдек, Негомбо ва Баттикалоа шаҳарларидаги черковларда юз берган эди. Полиция ҳужумларга алоқадор 24 нафар гумонланувчиларни қўлга олган. Портлашлардан сўнг 23 апрель ярим тундан эътиборан фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар