22 апрель, душанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-турида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоаси билан баҳсга киришди.
Беллашувнинг 12-дақиқасида меҳмон жамоа аъзоси Ромаринё Жавоҳир Илёсов дарвозасига гол урган бўлса, 36-дақиқага келиб «темирйўлчилар» ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Шу тариқа Тошкент клуби ўз уйида «Ал-Иттиҳод» билан дуранг ўйнади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, ушу баҳсдан сўнг «Локомотив»нинг очколари сони 4 тага етди. «Ал-Иттиҳод» ҳисобида эса 7 очко мавжуд.
ОЧЛ
4-тур баҳслари
22 апрель, душанба
«B» гуруҳи
«Локомотив»—«Ал-Иттиҳод» 1:1 (2:3)
Голлар: 0:1 — 12 Ромаринё, 1:1 — 36 Темурхўжа Абдуҳолиқов
«Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Жамшид Искандаров (Игорь Йелич, 77), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдуҳолиқов (Филип Раевац, 85), Ислом Тўхтахўжаев, Ёван Жокич, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Арслонмурод Омонов (Ҳусниддин Ғофуров, 60), Диёржон Туропов.
«Ал-Иттиҳод»: Фаваз ал-Қарни, Абдуллоҳ ал-Аммар, Ёсин Омар, Метю Юрман, Ҳолид ал-Самири, Фаҳад ал-Муваллад, Ромаринё, Аҳмад Ҳассан Асири, Носир ал-Шамрони (Карлос Вилянуэва, 58), Секу Саного, Абдулазиз ал-Биши
Огоҳлантиришлар: Фаҳад ал-Муваллад (45+1), Ёван Жокич (54), Секу Саного (82)
Четлатиш: Ислом Тўхтахўжаев (75)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)