А.Алимова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2009 йил сентябрь ойидан Хатирчи тиббиёт коллежи ахборот-ресурс маркази ходимаси вазифасида ишлаб келган. У фуқаро С.Маликова билан танишиб, Хатирчи тиббиёт коллежи Шартномавий таълим бўлимига ўқишга кириш нияти борлигини аниқлаб, ўзини унга Хатирчи тиббиёт коллежида юқори мансабда ишловчи шахс сифатида кўрсатган, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
А.Алимова С.Маликовага бир нечта номзодларни коллеж директори билан келишиб, Шартномавий таълим бўлимига ўқишга жойлаштириб қўйганлиги ҳақидаги ёлғон маълумотларни айтиб, коллеж директорига 400 АҚШ долларини беришга ундаган.
А.Алимова 2019 йил 16 январь куни 19:50 ларда Хатирчи тумани ҳокимлиги биноси ёнида ундан 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Суд судланувчи А.Алимовани Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, Жиноят Кодексининг тегишли моддаларини қўллаб, Жиноят Кодексининг 59-моддаси тартибида 1 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди ва 2 йил-у 6 ойга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.
Изоҳ (0)