Амалдаги тартибларга кўра, муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган, давлат ва жамоат музейлари, архивлар, кутубхоналар ва бошқа жойларда доимий сақланаётган, шунингдек, 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқилиши тақиқланади. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Аммо бу тартиб-қоидаларга риоя этмайдиган «уддабуро»лар учраб турибди. Хусусан, фуқаро Ё.Р.нинг ҳатти-ҳаракатлари бунинг тасдиғи бўлади.
Қарши халқаро аэропортидан «Қарши—Москва» йўналиши бўйича учиб кетмоқчи бўлган фуқаро Ё.Р. га тегишли қўл юклари рентген аппарати ёрамида белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, қадимийлиги 50 йилдан ошган, жами 36 дона танга ноқонуний равишда Ўзбекистондан олиб чиқилиши ҳолати аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)