2019 йилнинг январь—март ойида Ўзбекистон 25 миллион долларга қалампир сотди, деб хабар берди Spot.
Хабарда қайд этлишича, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 баравар кўп.
Экспорт қилинган қалампирлар умумий қийматининг 90 фоизидан ортиғини айнан аччиқ қалампир ташкил этган.
Аччиқ қалампир экспорти пул қийматида энгил автомобиллар (17,2 млн миллион доллар), қайта ишланган мева ва сабзавотлар (12,8 миллион доллар) экспортини ортда қолдириб, электр энергияси (39,5 миллион доллар) экспорти қийматига яқинлашган.
Изоҳ (0)