Ўзбекистонда авиация соҳасида мутахассисларни тайёрлаш тикланади. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида жойлаштирилган ҳукумат қарори лойиҳасида бу борадаги ишларни 2019/2020-ўқув йилидан бошланиши кўзда тутилган.
Лойиҳада нафақат аввал тўхтатиб қўйилган йўналишларнинг тикланиши, балки бакалавриат ва магистратурада янгиларининг ташкилланиши ҳам белгиланган. Жами авиация соҳасидаги 7 та йўналиш бўйича мутахассислар тайёрлаш режалаштирилмоқда.
Ўқув жараёнига хориж олий ўқув юртлари ва мутахассислари, жумладан, Москва автомобиль-йўл давлат техника университети жалб этилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)