Қозоғистондаги трассалардан бирида йўловчи автобуси ағдарилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 32 киши яраланди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.

Фото: Tengrinews

Авария 20 апрель куни тонгда Жамбул вилоятининг Кордай туманида рўй берди. Олмаота—Тошкент трассасининг 181-километрида Toyota Camry йўл четида турган юк машинасига урилди.

Унинг ортидан келаётган автобус ҳайдовчиси тўқнашувдан қочишга уринди, бироқ бу ҳаракат автобус ағдарилиши билан якунланди.

Ҳодиса жойида 8 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши кейинчалик касалхонада вафот этди.