18 апрель куни Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида тўрт нафар тожикистонлик чириган картошкадан вафот этди, деб хабар берди «АсиаPlus».
Маълум бўлишича, 48, 44, 38 ёшли эркаклар ва 18 ёшли ўспирин хусусий уйнинг ертўласига тушган. У ерда кузда етиштирилган картошкалар жойлаштирилган бўлиб, улар чириган ва улардан тарқалган ҳид заҳарланишга олиб келган.
Эркакларнинг барчаси воқеа жойида, ўспирин эса касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Изоҳ (0)