20 апрель, шанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати доирасида навбатдаги жанг бўлиб ўтди.
Унда -75 кг вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Исроил Мадримов вьетнамлик Трунг Вуга қарши рингга кўтарилди. Амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланган Исроил рақибини қийинчиликсиз мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал -64 кг вазн тоифаси вакили бўлган Шунқор Абдурасулов мусобақадаги иккинчи жангини покистонлик Амир Маъсудга қарши ўтказиб, ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)