20 апрель, шанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 30-тур баҳсларига старт берилади.
Турнинг дастлабки учрашувида Нико Ковач бошлиқ Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Альянс Арена»да «Вердер»ни синовдан ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, «қизиллар» 29-турда сафарда кечган ўйинда «Фортуна Дюссельдорф»ни йирик ҳисобда ютганди (4:1).
21 апрель, якшанба куни мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси меҳмонда «Фрайбург»га қарши майдонга тушади. Учрашув соат 18:30 да бошланиши белгиланган.
Маълумот учун, дортмундликлар аввалги турда «Майнц»ни Жейдон Санчонинг дубли эвазига мағлубиятга учратганди (2:1).
Бундеслига
30-тур баҳслари
20 апрель, шанба
«Бавария»—«Вердер» 18:30
«Байер Леверкузен»—«Ньюрнберг» 18:30
«Майнц»—«Фортуна Д» 18:30
«Аугсбург»—«Штутгарт» 18:30
«Боруссия М»—«Лейпциг» 21:30
«Шальке-04»—«Ҳоффенҳайм» 23:30
21 апрель, якшанба«Фрайбург»—«Боруссия Д» 18:30
«Ҳерта»—«Ҳанновер» 21:00
22 апрель, душанба«Вольфсбург»—«Айнтрахт Ф» 23:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)