Ливиядаги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бўлинмаси Ливия пойтахти Триполида содир бўлган жангларда 205 киши ҳалок бўлгани, 913 киши жароҳат олганини хабар қилди, деб ёзади «Коммерсант.ru».
«ЖССТнинг Ливиядаги бўлинмаси шифохоналарга ёрдам бериш учун юборган шифокорлар ўнлаб жарроҳлик амалиётларини амалга оширишга ёрдам бермоқда», — дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида.
Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни фельдмаршал қўмондонлиги остидаги Ливия Миллий армияси Триполига юриш қилган. БМТ бош котиби бир неча бор Ливияда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилишини талаб қилган.
Изоҳ (0)