18 апрель, пайшанба куни футбол бўйича Европа Лигаси чорак финалининг жавоб ўйинида «Челси» ўз майдонида «Славия»ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди (дастлабки учрашув — 1:0).
Натижада лондонликлар мазкур мусобақадаги мағлубиятсиз сериясини 15 та учрашувга етказиб олди (14 та ғалаба, 1 та дуранг). Gracenote Live’нинг хабар беришича, клуб бу борада «Атлетико»нинг 2011 йилнинг ноябрь ойидан 2012 йил октябрь ойига қадар ўрнатган рекордини такрорлади.
Сўнгги бор «Челси» 2013 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган Европа Лигаси 1/4 финалининг жавоб ўйинида «Рубин»га мағлуб бўлганди (2:3). Ўша йилги мавсумда «кўклар» финалда «Бенфика» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа чемпионига айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)