18 апрель, пайшанба куни футбол бўйича Европа Лигаси 1/4 финалининг жавоб учрашувида «Арсенал» сафарда «Наполи»ни енгди (1:0, илк учрашув — 2:0).
Лондонликлар кетма-кет икки мавсумдан буён ушбу мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Ўтган мавсумда «тўпчилар» ярим финалда Мадриднинг «Атлетико» жамоасига имкониятни бой берганди (1:1, 0:1).
Шу тариқа «Арсенал» 24 йил ичида илк марта кетма-кет 2 та мавсумдан буён Еврокубоклар финалига чиқди.
Маълумот учун, 1993/94 йилги мавсумда «канонирлар» Кубок эгалари кубогининг финалида «Парма»дан устун келган бўлса (1:0), 1994/95 йилги мавсумда эса «Сарагоса»га имкониятни бой берганди (1:2).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)