Президент Шавкат Мирзиёев 2018-йил декабрида Осиё журналистлари ассоциацияси (AJA) томонидан “Осиёда йил одами” деб топилган ва ўшанда мукофот лауреатларини тақдирлаш маросими AJA’нинг 2019-йил баҳоридаги Бош ассамблеяси чоғида бўлиб ўтиши билдирилганди.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё минтақасида тотувлик ўрнатилиши ва қўшни давлатлар билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилишига катта ҳисса қўшгани муносабати билан мукофотнинг “Сиёсат” номинатсиясида ғолиб деб топилган.
Ассоциация аъзоси, “Наманганская правда” газетаси бош муҳаррири Дилмурод Жумабоевнинг “Дарё”га маълум қилишича, Тошкентда жорий йил 31-май куни Осиё журналистлари ассоциацияси медиа-форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда.
20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этадиган медиа-форум давомида Ўзбекистон раҳбарига “Осиёда йил одами” мукофоти топширилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)