Владимир Путиннинг таклифига биноан, Корея Халқ Демократик Республикаси давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин апрель ойининг иккинчи ярмида Россия Федерациясига ташриф буюради, бу ҳақда TJournal хабар қилади.
Россия ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 17 апрель куни Россия президенти Владимир Путин ва Ким Чен Ин апрель ойида Владивостокда учрашиши кераклигини айтилди. Икки мамлакат етакчилари санкциялар ҳақида гаплашиши ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиши маълум қилинди.
18 апрель куни Шимолий Корея раҳбарининг маъмурияти бошлиғи Ким Чхан Сон Владивосток шаҳрига етиб келгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)