«Тошкент сизни севади» лойиҳаси доирасида ҳар ойнинг ўнинчи, йигирманчи ва ўттизинчи кунлари «Ёшлик» талабалар шаҳарчасида Студент партй ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирнинг мақсади Ўзбекистон Президенти томонидан мамлакатдаги ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича таклиф этилган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш ҳисобланади.Лойиҳада талабалар мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларида ўз қизиқишлари ва истеъдодларини намоён этади.
Изоҳ (0)