• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мун Чжэ Ин Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди

    Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлиб, Ўзбекистон – Корея ҳамкорлигида амалга оширилиши режалаштирилган телемедицина лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг ёрқин рамзи бўлган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 2014 йили ташкил этилган бўлиб, асосий фаолияти мамлакатда IT технологияларини ривожлантириш, Корея Республикасининг бу соҳадаги етакчи салоҳиятини Ўзбекистонда татбиқ этишдан иборат.

    Бугунги кунда бу ерда компьютер ва дастурий инжениринг ҳамда логистика йўналишлари бўйича 1 минг 300 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. 2018 йили университетни тугатган биринчи 100 нафар битирувчининг аксарияти мамлакатдаги нуфузли компания ва ташкилотларда фаолият юритмоқда. Қолган қисми Жанубий Корея ва бошқа давлатларнинг етакчи университетларида магистратурада ўқишни давом эттирмоқда.

    Олий таълим муассасасида ўқув жараёни халқаро стандартлар асосида, Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг бой тажрибаси асосида ташкил этилган. Университетнинг стратегик ривожлантириш режаси доирасида янги бакалавриат ва магистратура йўналишларини очиш, илмий лабораториялар ташкил этиш, халқаро илмий грантларда иштирок этиш ҳамда кореялик ҳамкорлар билан бирга рақамли кутубхона яратиш орқали таълим муассасасининг илмий салоҳиятини кучайтириш назарда тутилган.

    Президент Мун Чжэ Ин бу ерда Ўзбекистон – Корея ҳамкорлигидаги телемедицина лойиҳа билан танишар экан, масофадан туриб беморларни даволашда йўлга қўйилаётган мазкур йўналиш мамлакатлар ҳамкорлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

    – Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатларимиз ҳамкорлигини барча соҳалар қатори тиббиёт соҳасида ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг соғлиқни сақлаш тизими лицензиялари тан олинган, шифокорларимиз бу ерда самарали фаолият олиб бормоқда. Ишонч билан айтиш мумкинки, рақамли тиббиёт соҳасида Жанубий Кореянинг имкониятлари ва Ўзбекистоннинг ушбу йўналишга катта қизиқиши томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, халқларимизнинг ҳаёт сифатини юксалтиришга хизмат қилади. Мамлакатларимиз тўртинчи саноат инқилоби даврида стратегик шериклар сифатида ҳамкорлик қилади, – деди Мун Чжэ Ин.Президент Корея ҳукуматининг ушбу лойиҳада фаол иштирок этишини қайд этиб, янги йўналиш мамлакатларнинг тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

    Мазкур ташриф доирасида Корея Республикаси Савдо-саноат ва энергетика вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида рақамли тиббиёт тўғрисида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, Digital Health Care телетиббиёт лойиҳаси амалга оширилади.

    Лойиҳадан кўзланган мақсад Корея тажрибасини қўллаган ҳолда, Ўзбекистонда рақамли тиббиётни ривожлантиришдир. Бунда телекоммуникация алоқалари орқали масофадан туриб тиббий маслаҳатлар берилади. Лойиҳа Кореянинг ОПР жамғармаси (official development assistance ODA) кўмагида молиялаштирилмоқда.

    Лойиҳа Тошкент тиббиёт академияси, Тошкентдаги Инҳа университети ва Жанубий Кореядаги Инҳа университети госпитали, Hanjin Information Systems & Telecommunication Co., Ltd, U-SHIN C & C Co., Ltd., HeSel Co., Ltd. компаниялари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

    18.04.2019, 20:23   Изоҳ (0)   12611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанддаги кафелардан бирида қуртлаган гўшт пиширилаётгани маълум бўлди (видео)

    18.04.2019, 19:54

    19 апрель куни Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида ёмғир ёғади

    18.04.2019, 19:29

    Намоз ўқимаганнинг рўзаси қабул бўлмайдими?

    18.04.2019, 18:53

    Шаҳрихондаги Карнайчида 5,5 млрд сўмга янги мактаб қурилиши бошланди

    18.04.2019, 18:43

    Россияда болаларга нос сотган ўзбекистонлик қўлга олинди

    18.04.2019, 18:32

    Ўзбекистонда 2019 йилнинг биринчи чорагида нақд пул бериш амалиётлари сони 11,3 миллионтани ташкил этди

    18.04.2019, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10

    Россия НАТО чегарасидан 25 км узоқликда улкан объект қурмоқда (фото)

    Дунё | 24 август, 17:08

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.