Ҳукумат қарори билан Миллий гвардиянинг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Низомга мувофиқ, аутсорсерлар хокимликлар томонидан танлаб олинади.
Аутсорсинг хизмати учун ҳисоб-китоб 15 фоиз олдиндан, 85 фоиз ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ҳар 10 кунда, якуний ҳисоб-китоб кейинги ойнинг 5-санасигача амалга оширилади.
Аутсорсер фойдаланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро ва миллий стандартларга жавоб бериши шарт.
Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати тиббий ходим томонидан текшириб борилади.
Озиқ-овқат маҳсулотларини қозонга солиш Миллий гвардия бўлинмалари вакиллари иштирокида амалга оширилади.
Ошхона учун берилган моддий-техник воситалар аутсорсерга вақтинча фойдаланишга берилади.
Изоҳ (0)