Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Forbes Россиянинг энг бадавлат тадбиркорлари рейтингини эълон қилди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Алишер Усмонов ушбу рейтингда ТОП-10 таликка кириб, 9-ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 12,6 миллиард долларга баҳоланган.

Жорий йилда Леонид Михелсон рейтингда биринчи ўринни эгаллади. «Сибур» ва «Новатэк»нинг энг йирик акциядори бойлиги 24 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Рейтингнинг иккинчи поғонасида - НЛМК директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин. Унинг умумий бойлиги 21,3 миллиард долларга баҳоланган.

Рейтингнинг учинчи ўрнини эгаллаган ЛУКОЙЛ нефть компанияси президенти Вагит Алекперовнинг бойлиги 20,7 миллиард долларга тенг.

Изоҳ
Асосий янгиликлар