Намозов Нодир Баҳриллаевич Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Н.Намозов 1978 йилда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. 1997 йилда Самарқанд молия коллежини, 2005 йилда Тошкент молия институтини, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. Маълумоти бўйича молиячи, солиқлар ва солиққа тортиш, сиёсацҳунослик мутахассисликларига эга.
У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Самарқанд вилояти Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси компьютер гуруҳи давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)