• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Давлат маблағини бошқа муаммоларга сарфлашсин». Избосканлик тадбиркорлар нимадан норози?

    Таҳририятимизга Андижон вилоятидан келган навбатдаги мурожаат эгалари Избоскан туман деҳқон бозорида савдо қилувчи бир гуруҳ юртдошларимиз бўлди. Уларнинг бизга йўллаган хатида ёзилишича, замонавий расталар ва супермаркет бунёд этиш мақсадида 2011–2013 йилларда тадбиркорларнинг шахсий маблағлари эвазига қурилган замонавий савдо дўконлари ва расталари бузилмоқда. Бу эса рўзғор ташвишида кунини ушбу бозорда ўтказиб, тирикчилик қилаётган юзлаб кишиларда норозилик кайфиятини уйғотган. «Дарё» мухбири мазкур ҳолат юзасидан журналистик суриштирув олиб бориш учун ушбу туманда бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Супермаркет керак эмас»

    Ушбу вазиятга аниқлик киритиш мақсадида туман деҳқон бозори дарвозасидан хатлар эканмиз, чиндан расталарнинг бузилаётганига кўзимиз тушди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бизга мурожаат қилган сотувчиларга қўшилиб, яна кўплаб шу ерда меҳнат қилиб, қозон тебратаётган избосканликлар ҳам кўнглидаги гапларни айтди.

    — Мазкур савдо дўконларининг бирида оилавий фаолият юритамиз. Янги қурилиш жараёнига қаршилигимизнинг сабаби шуки, 2011–2013 йилларда чала қуриб битказилган мазкур дўкон ва расталар биз тадбиркорларнинг ўз маблағи эвазига бунёд этилган. Барчамиз ёнимиздан миллион–миллион пулни ўртада йиғганмиз. Давлат бюджетидан бир сўм ҳам ишлатилмаган. 2017 йили яна шахсий маблағларимиздан асфальт қилдирдик. Агар бу ерлар эски, яроқсиз ҳолатда бўлганида жон деб бунёдкорлик ишларидан қувонардик. Қурилишига ҳеч қанча вақт бўлмаган раста ва дўконларни бузишларини кўриб, меҳнатимизга ачиняпмиз. Биз ҳам пулни ердан супуриб олмаймиз. Харидор кўнглига йўл топиб, унинг пулини ҳалоллаб олишни фақатгина савдогарлар билади холос. Агар бозор қурилиши давлат дастурига киритилган бўлса, супермаркетни иккита қаровсиз ётган буюм бозорига қуришсин. Ўзи бизга супермаркет керак эмас. Туман марказидаги «Макро» дўконига жуда кам аҳоли киради. Негаки, избосканликлар шарқона бозорда савдолашишга ўрганишган. Кимдир бир қоп картошка кўтариб келади, яна биров ярим қоп пиёз сотиб кетади. Томорқаси бор инсон халқни ҳам, ўзининг ҳам ризқини шу расталардаги савдоси орқали топади. Бу ерда супермаркет қурилса, деҳқонларнинг савдоси тўхтайди. Буни наҳотки раҳбарлар тушунмаса?! — дейди Дилфуза Тошбоева.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ваъдаларига ишонмаяпмиз»

    — Кўриб турганингиздек расталарни бузиш ишлари айни авжида. Бу бир ҳафта олдин бошланган. Бузилишдан аввал вилоят ва туман ҳокимлари келиб, биз савдогарлар билан суҳбатлашишди. Банкдан кредит олган тадбиркорлар қурилиш даврида банкка тўлолмайдиган қарзларини музлатишда ёрдам беришларини, халқни албатта, рози қилишларини таъкидлашди. Аммо бунга биз ишонмаяпмиз. «Hamkorbank»нинг вилоят филиалидан кўпчилик кредит олган. Банк ходимлари ойлик тўловларимизни музлатиб бўлмаслигини ва қарзларни вақтида узишимизни айтишди.

    Мен 2015 йилда 20 минг долларга озиқ-овқат дўкони сотиб олганман. Уч йил оилавий фаолият юритгач, ўтган йили ёнимиздаги тадбиркорларга ижарага бердик. Айни пайтда у ерда тўрт нафар ишчи ишлаяпти. Биз ва яна 15 нафар тадбиркорнинг дўкони жойлашган икки қаватдан иборат 2-блок янги тушаётган расталар ҳамда супермаркет олдини очиб туриш учун бузиларкан. Тадбиркорлар аста-секин бошқа блокларнинг ҳам бузилишидан хавотирда. Бизга янги раста ва супермаркетнинг орқасидан жой беришларига қаршимиз. У ерларда савдо юришмайди. Савдоларимиз энди яхшиланиб, одамлар ҳам кўникишни бошлаган бир пайтда Президент қарорини рўкач қилиб, қурилишни амалга оширишаётгани юзлаб бозорчилар дилини оғритяпти. 15 йил ичида туманимиз марказининг ўзида 3 та бозор қуриб, бузилди. Охирги икки йил давомида қурилган иккита буюм бозори ҳозир бўм-бўш, ахлатхонага айланган. Ишонмасангиз, бориб кўринг. Гувоҳи бўлганингиздек, учинчиси ҳам барбод бўляпти. Йилдан йилга тадбиркорлар сони камайиб боряпти. Савдогар хотин-қизлар ҳам бирма-бир чет элга иш излаб чиқиб кетишяпти, — Кимёхон Қозоқова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Сарсон юришдан чарчадик»

    — Ҳозир 60 ёшдаман. Эсимни таниганимдан бери бозордан ризқимни топиб, савдогарлик билан шуғулланаман. Айни пайтда оилам билан зираворлар сотамиз. Уч йил олдин қурилган янги расталарда тинчгина савдо қилаётгандик. Бозорчилар билан келишиб, ўртада йиққан маблағимизга қурилган растлар, асфальтларга ичимиз ачишяпти. Бозор янги бўлса, уни бузиб, ўрнига яна янги қуришдан нима фойда? Давлат маблағини бошқа муаммоларга сарфлашсин. Сарсон-саргардон юришдан чарчадик, — деди Манзурахон Юсупова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Президент қарорини ўқидик, аммо...»

    — Янги раста ва супермаркетни бизнинг савдо дўконларимизни бузмасдан ҳам қуришса бўладику. Туман аҳолиси энди деҳқон бозорига ёлчиганди. Бунёд этилганига 3–4 йил бўлган мазкур бозорга катта маблағ сарфлаганмиз. Президент қарорини ҳам қайта-қайта ўқиб чиқдик. Аммо замонавий бозорлар бузилсин деган жумлага кўзимиз тушмади. Қўлимда ўртача 8 нафар ишчи бор. Уларнинг ҳар бирига 500–600 минг сўмдан маош бераман. Банкка икки миллон атрофида кредит қарзи тўлайман. Бизни ўйлайдиганлар ҳам борми ўзи? — деди тадбиркор Маҳаммаджон Аҳмедов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ҳеч кимни норози қилмаймиз»

    — Бу ердаги фаолиятимни бошлаганимга икки йилча бўлди. Мен растама-раста юриб, ҳар бир сотувчи билан мазкур жараён ҳақида суҳбатлашиб, тушунтириш ишларини олиб борганман. 2-блок қисмининг 1-қаватидаги савдо дўконларининг эгалари бўлган 16 нафар тадбиркорга ҳам ҳолатни ётиғи билан тушунтирганман. Уларнинг дўконлари янги бунёд этилаётган ички томондаги дўконларга кўчиб ўтишганидан кейин бузилади. Бозор қурилиши вақтида банкка тўлолмаган кредит қарзларини музлатишда ҳам ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Олдин 432 та раста бўлган бўлса, унда ўртача 90–120 нафар сотувчи савдо қиларди. Қолган расталар бекор ётарди. Янги лойиҳа режасига кўра, 150 та раста ва замонавий супермаркет қурилади. Бошқа блоклар бузилмайди. Туман ва вилоят раҳбарларининг ўзлари ҳам бозорга келиб, бу гапларни айтган. Ҳеч кимни норози қилмаймиз, — деди «Избоскан деҳқон бозори» МЧЖ раиси Улуғбек Ҳусанов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Тадбиркорларга янги савдо дўконларини бериш назоратга олинади»

    Суриштирув давомида ушбу ҳолат юзасидан Избоскан тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Илҳомжон Солиевнинг ҳам фикрларига қулоқ тутдик:

    — Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 27 мартдаги «2017–2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, Андижон вилояти ҳокимининг 2017 йил 3 апрелдаги 173-Қ сонли ҳамда Избоскан тумани ҳокимининг 2017 йил 8 апрелдаги 550-Қ сонли қарорларига асосан Избоскан деҳқон бозори ҳудудида 3-типдаги замонавий савдо мажмуаси қурилиши белгиланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Избоскан деҳқон бозори ҳудудида 3-типдаги замонавий савдо мажмуаси қурилиши учун «Андижонфуқаролойиҳа» МЧЖ томонидан лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб чиқилди. Тайёрланган ва тасдиқланган лойиҳага асосан деҳқон бозорига қарашли савдо расталари ҳамда 2-блок қисмидаги 2 қаватли 1-қавати 16 нафар тадбиркорларга тегишли бўлган савдо дўкони ҳамда 2-қавати бозор маъмурияти жойлашган бино бузилиши кўзда тутилган.

    Избоскан туман ҳокимининг 2019 йил 28 мартдаги «Избоскан» деҳқон бозорини қайта реконструкция қилиш тўғрисида»ги 708-Қ сонли қарори қабул қилинган. Лойиҳани амалга ошириш учун тумандаги салоҳиятли тадбиркорлар орасидан танлаб олинган ташаббускор «Янгиқишлоқ» МЧЖ раҳбари Тўланов Шаҳбозбек билан Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳузуридаги бозорлар қурилиш Дирексияси «NBU BUNYODKOR INVEST» МЧЖ ўртасида шартномалар имзоланган. Лойиҳани ишга туширилиши олдидан бузилиши белгиланган савдо дўконлари Ўзбекистон Президентининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарорига асосан ташаббускор «Янгиқишлоқ» МЧЖ раҳбари Тўланов Шаҳбозбек томонидан қопланганидан сўнг, яъни ушбу деҳқон бозори ҳудудидан янги савдо дўкони қуриб тадбиркорларга топширилганидан кейин амалга оширилиши Избоскан тумани ҳокимлиги томонидан назоратга олинади.

    Биз шундан сўнг юқоридаги тадбиркорларнинг айримлари ўз фикрларида таъкидлаб ўтган туман деҳқон бозори атрофидаги бўш ётган савдо мажмуаларини кўздан кечирдик. Уларнинг ачинарли ва қаровсиз ҳолати кишини таажжубга солади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорлар мурожаати бўйича икки томоннинг ҳам фикрларини тинглаб, эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Хулоса чиқариш эса ҳар кимнинг ихтиёрида.

    17.04.2019, 19:20   Изоҳ (0)   22617
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    18 апрель куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан бўлади

    17.04.2019, 19:10

    Давлат бошқаруви академияси ходимлари ҳам Тошкентда доимий прописка қилиниши мумкин бўлди

    17.04.2019, 18:46

    Хоразмда фуқаронинг фамилиясини ўзгартириб бериш учун пул талаб қилган ФҲДЁ ходимаси ушланди

    17.04.2019, 18:21

    ДTМ тестга киритмоқчи бўлаётган ўзгартиришларни қайта кўриб чиқади

    17.04.2019, 18:09

    Екатеринбургда Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси газдан заҳарланиб вафот этди

    17.04.2019, 17:57

    Бош прокуратура Наманганда аёвсиз калтакланган коллежда ўқувчи қиз бўйича маълумот берди

    17.04.2019, 17:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.