Қарши халқаро аэропортидан «Қарши—Москва» йўналиши бўйича учиб кетмоқчи бўлган фуқаро Ё.Р. га тегишли қўл юклари рентген аппарати ёрдамида белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, қадимийлиги 50 йилдан ошган жами 36 дона тангаларнинг ноқонуний равишда Ўзбекистондан олиб чиқилиши ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, амалдаги тартибларга кўра, давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган, давлат ва жамоат музейларида, архивларида, кутубхоналарида ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган, шунингдек, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши тақиқланади.
Изоҳ (0)