16 апрель, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финали жавоб ўйинида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Барселона»га ютқазиб қўйди (3:0).
Бу «қизил иблислар»нинг Оле-Гуннар Сульшер қўл остида сўнгги 7 та учрашувдаги 5-мағлубияти бўлди.
Жозе Моуриньо ишдан бўшатилгач «Юнайтед» Сульшер қўл остида 17 та ўйин ўтказиб, атиги битта ўйинда мағлуб бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, норвегиялик мутахассис жорий йилнинг 28 март куни «манкунианлар»нинг тўлақонли бош мураббийи этиб тайинланганди.
«Манчестер Юнайтед»нинг охирги 7 та ўйиндаги натижаси:
АПЛ
«Арсенал»—«Манчестер Юнайтед» 2:0
Англия Кубоги«Вулверҳэмптон»—«Манчестер Юнайтед» 2:1
АПЛ«Манчестер Юнайтед»—«Уотфорд» 2:1
«Вулверҳэмптон»— «Манчестер Юнайтед» 2:1
ЕЧЛ«Манчестер Юнайтед»—«Барселона» 0:1
АПЛ«Манчестер Юнайтед»—«Вест Ҳэм» 2:1
ЕЧЛ«Барселона»— «Манчестер Юнайтед» 3:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)