Ливиядаги жангари ҳаракатлар қурбонлари сони 189 кишига етди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Сўнгги хабарларга кўра, жангари ҳаракатлар туфайли 189 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари 816 киши жароҳатланган.
Хабарда айтилишича, Триполи туманида тезкор ёрдам гуруҳи мавжуд.
Аввалроқ, қурбонлар сони 147 кишига етгани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ливияда маршалл Халифа Хафтар қўмондонлигидаги мамлакат миллий армияси ҳамда Файз Сараж бошчилигидаги миллий келишув ҳукумати кучлари тўқнашган.
4 апрель куни Хафтар шаҳарга юриш бошланганини эълон қилган, 7 апрелда эса Ливия ҳукумати кучлари Хафтар қўшинига қарши ҳаракат бошланганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)