14 апрель, якшанба куни футбол бўйича Премьер лиганинг 34-турида «Ливерпуль» клуби «Челси» билан баҳсга киришди (2:0).
Мазкур ўйиннинг 51-дақиқасида «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане рақиб дарвозасига гол урди.
Бу сенегалликнинг жорий мавсум барча мусобақалардаги 21-голи бўлди. Opta’нинг хабар беришича, бу унинг Англия премьер лигасида тўп сурган давридаги энг яхши натижаси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Мане жорий мавсум Англия чемпионати доирасида 32 та беллашувда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)