Россия ва Куба армияси Венесуэланинг ҳудудида бўлиши ноқонунийдир, сабаби уларнинг кириши республика парламенти томонидан тасдиқланмаган, дея хабар беради «ТАСС».
Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо «Кларин» газетасига берган интервьюсида ушбу баёнотни илгари сурган.
«Венесуэлада Мадуро рухсат берган Россия ва Куба ноқонуний ҳарбий аралашуви мавжуд. Аммо фақатгина парламент чет эл аралашувига ёки ҳарбийлар киришига рухсат бериши мумкин», — дейди у.
Гуайдонинг сўзларига кўра, мухолифат Венесуэладаги инқирозни ҳал қилиш учун ҳеч қачон ҳарбий йўлни кўрмаган. Унинг фикрича, фақатгина Николас Мадуро ҳарбий аралашув эҳтимоли ҳақида ўйлайди.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, россиялик мутахассислар Венесуэлага республика конституциясига қатъий риоя қилган ҳолда келган. Захарова таъкидлаганидек, «Венесуэлада россиялик мутахассисларининг борлиги Россия Федерацияси ва Венесуэла ҳукумати ўртасида 2001 йил май ойида имзоланган ҳарбий техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги келишув билан тартибга солинади».
Изоҳ (0)