Суданнинг етакчи мухолифат ташкилоти — Профессионаллар ассоциацияси Ҳарбий кенгашни мамлакатда ҳокимиятни зудлик билан муваққат фуқаролик ҳукуматига топширишга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ташкилот баёнотига кўра, ушбу ҳукумат армия томонидан ҳимоя қилиниши лозим.
Мухолифатчилар бу мақсадларига етгунга қадар намойишлар ва «босимнинг бошқа шакллари»дан фойдаланишини маълум қилган.
Маълумот учун, ҳозирда Суданни бошқариб турган ҳарбийлар икки йиллик ўтиш даврини белгилаб, шундан сўнг ҳокимият фуқаролик ҳукуматига топширилишини билдирганди.
Изоҳ (0)