Фельдмаршал Халифа Хафтар бошқарувидаги Ливия миллий армияси қирувчи самолёти пойтахт Триполи жанубида ҳалокатга учради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Самолёт Ливия миллий ярашув ҳукуматига бўйсинувчи қуролли кучлар томонидан уриб туширилгани, у Водий ар-Робий аҳоли пунктига ҳужум қилишни режалаштиргани билдирилмоқда.
Хафтарнинг вакиллари ҳам МиГ-21 ракета ёрдамида уриб туширилганини тасдиқлади. Унинг учувчиси катапультани амалга оширгани ва тирик қолгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)