Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг Россияга ташрифи келгуси ҳафтада бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда 15 апрель куни Yonhap агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Агентликка кўра, Ким Чен Иннинг ташрифи апрель охирига тўғри келиши эҳтимоли юқори. Россия — КХДР саммити Владивостокда бўлиб ўтиши мумкин.
Россия президенти Владимир Путин 26—27 апрель кунлари Хитойда «Бир макон, бир йўл» форумида иштирок этиши кўзда тутилган. Унинг Шимолий Корея етакчиси билан учрашуви мазкур тадбир арафасида ёки ундан сўнг ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)