Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Фазлиддин Ғоибназаров (7 та ғалаба, 4 та нокаут) ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Ғоибназаров жорий йилнинг 11 май санасида АҚШнинг Аризона штатида жойлашган Convention Center саройида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида жанг қилади. Унга америкалик Майкл Фокс (19 та ғалаба, 1 та мағлубият, 5 та нокаут) рақиблик қилади.
Маълумот учун, Фокс сўнгги марта февраль ойида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга қарши рингга чиқиб, ўзининг илк мағлубиятини қабул қилиб олганди.
Эслатиб ўтамиз, Ғоибназаров сўнгги марта 18 январь куни 8 раундлик жангда Доминикан Республикаси вакили Рикардо Гарсияни (14 та ғалаба, 5 та мағлубият, 1 та дуранг, 9 та нокаут) муддатидан олдин мағлубиятга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)