Бокс. Ўзбекистонлик Равшанбек Умрзоқов филиппинлик рақибни 2-раундда нокаутга учратиб, чемпионлик камарини қўлга киритди
Профессионал бокснинг енгил (-61,23 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Равшанбек Умрзоқов (8 та ғалаба, 7 та нокаут) ўзининг навбатдаги жангида чемпионлик камари учун рингга чиқди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Натижада Умрзоқов фаолиятидаги дастлабки чемпионлик камарини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Равшанбек Умрзоқов сўнгги марта 22 февраль куни Екатеринбургда бўлиб ўтган бокс оқшомида рингга чиқиб, бошқа бир филиппинлик боксчи Римар Метудани (12 та ғалаба, 5 та дуранг, 1 та мағлубият, 7 та нокаут) 4-раундда нокаутга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!