АҚШ жанубида содир бўлган торнадо қурбонлари сони саккиз кишиги етди, деб хабар берди «РБК».
Хабарда қайд этилишича, қурбонлар орасида уч нафар бола бор. 20 нафарга яқин маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам жабрланган. Улар бу вақтда Техас шарқидаги Альто шаҳрида маданий тадбирда иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, Торнадо Техас, Луизиан, Миссисипи ва Алабама штатларида содир бўлган, 100 мингга яқин бинолар электрсиз қолган. Техасда деярли икки мингта рейслар бекор қилинган.
Изоҳ (0)