Энг бой японияликлар янги рўйхатида биринчи ўринни Тадаши Янаи эгаллади, дея хабар беради «РБК».
Унинг оилавий бойлиги 24,9 миллиард долларга баҳоланган. Uniqlo асосчиси сўнгги 12 ой ичида бойлигига 5,6 миллиард доллар қўшиб, Forbes журнали рейтингига 2016 йилдан бери илк бор бошчилик қилган.
Иккинчи ўринни Softbank раҳбари Масайоси Сон (24 миллиард доллар) эгаллаган. Молиячининг бойлиги ўсишига БАА ва Саудия Арабистони инвестициялари, шунингдек, Apple ва Oracle инвестиция фондлари билан тузилган битимлар ёрдам берган.
Forbes рейтингида учинчи ўринда Кеенcе компанияси эгаси Такемицу Такидзаки (18,6 миллиард доллар) қайд этилган.
Forbes’нинг қайд этишича, ўтган йил давомида Япония рўйхатидаги 50 нафар иштирокчининг 31 нафари бойликларини йўқотган. Ўтган йили Япония миллиардерларининг жами капитали 186 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 178 миллиард долларгача камайган.
Изоҳ (0)