Олий мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Халқаро кутубхоналар ассоциациялари федерациясига (IFLA — International Federation of Library Associations) аъзо бўлди, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
Бу ноҳукумат ташкилот 150 та мамлакатдаги 1 минг 600 дан ортиқ кутубхоналар, миллий кутубхона ташкилотлари ва ахборот хизматларини ўзида бирлаштиради.
Институт учун IFLA’га аъзолик халқаро ғоялар ва ахборот алмашинуви тармоғининг бир бўлагига айланиши, турли соҳаларда тадқиқотлар ўтказиш учун халқаро ҳамкорликни ривожлантириш имкониятини беради. Мутахассислар ва таҳлилчилар бу ресурс орқали турли мақола ва нашрлар, истиқоболли лойиҳалар ва йиллик конференциялар ҳақида маълумотлар олиш имконига эга бўлади.
Аъзолик орқали институт профессионал муҳокамалар, диалог ва бошқа турли тадбирларда иштирок этиш, долзарб масалаларни глобал даражага олиб чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Мазкур тажриба институт илмий салоҳиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари фаолиятини ахборот-таҳлилий таъминлаш мақсадида олиб борилаётган тадқиқот ишлари самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.
Изоҳ (0)