Полиция ходимлари Россия Федерацияси ҳудудидаги Коми Республикаси Сосногорск шаҳридаги дўкондан 11 та торт ўғирланиши бўйича текширув ишларини ўтказмоқда, дея хабар беради «РИА Новости».
Хабарларга кўра, жиноятчи омборхона деворини бузиб, дўконга кирган. Тортларни ўғирлаб, кўздан ғойиб бўлган.
Ўша куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан гумондор топилди. У 1990 йилда туғилган, илгари ўғирлик бўйича бир неча бор жиноий жавобгарликка тортилган маҳаллий фуқаро бўлиб чиқди. Айбланувчи ёш йигит ўз қилмишини тан олди. У еттита тортни қайтариб берди, қолганларини эса аллақачон паққос туширган эди.
Айни пайтда, ҳодиса юзасидан тергов ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)