11 апрель, пайшанба куни футбол бўйича Европа Лигаси 1/4 финалининг дастлабки ўйинида «Бенфика» ярим ҳимоячиси Жоау Феликс «Айнтрахт»га қарши ўйинда ҳет-трикка эришди ва битта голли узатма берди (4:2).
19 ёш 153 кунлик португалиялик мусобақанинг 12 йиллик тарихида ҳет-трикка эришган энг ёш футболчи бўлди, деб хабар берди Goal.
Эслатиб ўтамиз, 2007 йилнинг октябрь ойида УЕФА Кубогида (кейинчалик мусобақа Европа Лигасига айлантирилди) «Атлетико» ҳужумчиси Серхио Агуэро «Кайсери Эржиесспор» дарвозасига 3 та гол урганди (5:0).
Бундан ташқари Феликс 27 йил ичида ушбу мусобақа доирасида ҳет-трикка эришган «Бенфика»нинг илк футболчиси бўлди.
Маълумот учун, 1992 йил сентябрь ойида «Бенфика» собиқ футболчиси Антонио Пашеку УЕФА Кубогида Словениянинг «Изола» клубига қарши баҳсда 3 та голга муаллифлик қилганди (5:0).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)