Суд қарори билан қарздор «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятидан ундирувчи «Чуқурсой автокорхонаси» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 446 миллион 926 минг 500 сўм қарз ундириш белгиланган эди. Бу ҳақда МИБ «Дарё»га хабар бермоқда.
Мажбурий ижро бюроси Юнусобод тумани бўлими томонидан ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, талаб вақтида бажарилмаган.
Шундан сўнг бюро томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖдан белгиланган пул маблағи «Чуқурсой автокорхонаси» МЧЖга ундириб берилди.
Изоҳ (0)