10 апрель, чоршанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалининг «Барселона»га қарши кечган дастлабки ўйинида «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Люк Шоу автогол муаллифига айланди (0:1).
Беллашувнинг 12-дақиқасида Луис Суареснинг бош билан йўллаган тўпи Шоуга тегиб Давид де Хеа қўриқлаётган дарвоза тўридан жой олди.
Opta’нинг хабар беришича, бу «манкунианлар»нинг Чемпионлар Лигаси тарихидаги 8-автоголи ҳисобланади. Бу эса мусобақа антирекордидир. Қайд этиш жоиз, ҳеч қайси жамоа «Юнайтед»чалик ўз дарвозасини бунчалик кўп ишғол қилмаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)