Боровский коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими иши бўйича 2017 йил кузида судланган унинг коллеждоши — Исломбек Тўлаганов муддатидан аввал озодликка чиқарилган. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар бермоқда.
Жасурбек Иброҳимов 2017 йил май ойида бўлган муштлашувда олган жароҳатлари оқибатида орадан бир ой ўтиб, шифохонада вафот этган эди.
Шундан сўнг бўлиб тергов ва суд якунларига кўра, Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида унинг коллеждоши — Исломбек Тўлаганов айбдор деб топилиб, у 2017 йил кузида олти йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.
Ўшанда Исломбек суд залида Ўзбекистон Президенти ва халқидан ҳам кечирим сўраган эди.
Изоҳ (0)